Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рекорд миқдордаги россияликлар Жанубий Кореядан бошпана сўраган
2023 йилда Жанубий Корея ҳукумати Россия фуқаролигига эга 5750 нафар бошпана изловчини рўйхатга олди. Бу - бир йил олдингига нисбатан беш баробар кўп.
Ўтган йили рекорд миқдордаги россияликлар Жанубий Кореядан сиёсий бошпана сўраган. Бу ҳақда 25 феврал, якшанба куни Адлия вазирлиги таркибига кирувчи Жанубий Корея иммиграция хизмати ҳисоботига таяниб CNN хабар берди. Унга кўра, 2023 йилда расмийлар Россия фуқаролигига эга бўлган 5750 нафар аризачини рўйхатга олган. Бу бир йил аввалгидан беш баравар ва 1994 йилдан 2019 йилгача бўлган россияликларнинг аризалари умумий сонидан кўп. 2022 йилда атиги 1038 нафар россиялик сиёсий бошпана сўраган.
Умуман олганда, 2023 йилда Жанубий Кореяда бошпана сўралган 18 838 та мурожаат рўйхатга олинган. Энг кўп мурожаатлар россияликлардан бўлган, ундан кейин Қозоғистон фуқаролари – 2094, Хитой – 1282, Малайзия – 1205, Ҳиндистон – 1189, Мўғулистон – 836 ва Туркия – 564. 2024 йил январида 376 нафар россиялик бошпана сўраган. Корея иммиграция хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони саккиз йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Шу билан бирга, мамлакатда миграция қонунчилиги жуда қаттиқ: 1994 йилдан 2023 йил охиригача Жанубий Корея расмийларига қочқин мақомини сўраб 103 760 киши мурожаат қилган ва улардан атиги 4 052 нафари қочқин мақомини олган. Аризачиларнинг бошпана сўраши энг кенг тарқалган сабаби - диний таъқиблар, кейин эса сиёсий таъқиблар. Бошқа сабаблар орасида маълум бир ижтимоий гуруҳ, ирқ ёки миллатга мансублиги учун камситиш бор.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
15:06 / 11.02.2026