Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин маъмурияти ҳукумат раҳбари истеъфога чиқади
Экспертлар фикрича, бунинг ортида АҚШнинг Яқин Шарқдаги вазиятни тинчлантиришга кенг қамровли ёндашув сифатида икки давлат тамойилига қайтиш истаги турибди.
Фаластин миллий маъмурияти ҳукумати бош вазири Муҳаммад Штайе ўз истеъфосини Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга топширди. Бу ҳақда dpa агентлиги 26 феврал, душанба куни хабар берди. Унга кўра, ҳукумат йиғилишида у бу қадамнинг сабабини минтақадаги сўнгги воқеалар, жумладан, Ғазодаги уруш билан изоҳлаган.
Минтақадаги араб давлатлари ва АҚШ босими остида қолган Аббос илтимосига кўра Штайенинг тез орада истеъфога чиқиши ҳақида аввалроқ Watan телеканали ҳукумат вакилларига таяниб хабар берган эди. Мутахассислар фикрича, бунинг ортида Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги вазиятни тубдан ислоҳ қилинган Фаластин маъмурияти ёрдамида ҳал қилиш учун комплекс ёндашув сифатида сўнгги пайтларда деярли маъносиз бўлиб қолган икки давлат келишувига қайтиш истаги турибди.
Мутахассислар Штайенинг эҳтимолий истеъфосини кўпроқ рамзий қадам деб ҳисобламоқда. Аббоснинг содиқ ҳамкори бўлган сиёсатчи муваққат ҳукумат раҳбари лавозимида ишлашда давом этади. Миллий консенсуснинг янги ҳукуматини шакллантириш ҳафталар ёки ойлар давом этиши мумкин. Унинг муваффақияти, биринчи навбатда, Ғазодаги урушни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини халқаро назорат остида сектордан олиб чиқишга эришиш имкониятига боғлиқ.
Ғазонинг келажаги масаласи
2005 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилнинг бир қисмини бошқаради. Ундаги етакчи сиёсий куч Фаластин миллий озодлик ҳаракати (ФАТҲ) бўлиб, унга Аббос раҳбарлик қилади. Унга Ғазони назорат қилаётган ва Исроилга қарши уруш олиб бораётган ҲАМАС ҳаракати қарши чиққан. Қўшма Штатларга кўра, Ғазодаги уруш тугаганидан сўнг, сектор тубдан ислоҳ қилинган Фаластин маъмурияти томонидан бошқарилиши керак. Исроил бу режани кескин рад этяпти. У келажакда на ҲАМАСни, на ФАТҲни Ғазода ҳукмрон куч сифатида кўришни истамаяпти.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026