Жаҳон | 20:59 / 28.02.2024
17498
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Сирдарё орқали Ўзбекистондан оладиган сув ҳажмини маълум қилди 

Ўзбекистон сув масаласида Қозоғистонга ёрдам беради. 

Фото: Shymkent Sweet Texas

Ўзбекистондан Қозоғистонга Сирдарё бўйлаб март ойида сониясига 800 куб метр сув оқиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Қизилўрда вилояти фермерлари билан учрашувда маълум қилди. 

«Кўрсатилган сув ҳажми жорий йилнинг феврал ва март ойларида Қозоғистонга келиши керак. Феврал ойида Ўзбекистон томони ўз мажбуриятларини бажарди, шу боис бу кўрсаткичлар март ойида ҳам давом этиши кутилмоқда», деб аниқлик киритди вазир. 

Қайд этилишича, Қозоғистон бўйлаб 57 та сув омбори қурилиши режалаштирилган, шундан 20 таси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги томонидан қурилади. 

Хусусан, Қизилўрда вилоятидаги Қораўзак сув омбори қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Нуржан Нуржигитовнинг айтишича, лойиҳа бўйича қурилиш ишлари шу йил охиригача бошланиши мумкин. 

Шунингдек, 133 та гидротехника иншооти ва 14 минг километрдан ортиқ суғориш тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган. Қизилўрдада Австралия компанияси билан ҳамкорликда суғориш каналларини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бир ой ичида якунланиши керак. Кейин у Қозоғистон сув хўжалиги илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда