Ўзбекистон | 20:07 / 01.03.2024
4309
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Аи-80 бензинини «қўлда» қиммат нархда сотаётганлар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Фарғона вилоятида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини «қўлда» қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланган. 

26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келган. Улардан жами 5 626 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид