Ўзбекистон | 08:12 / 01.03.2024
3092
1 дақиқада ўқилади

Январда 4 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланилди 

Январ ойида қарийб 4 триллион сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланилгани маълум бўлди. 

2024 йилнинг январ ойида 87 673 та ташкилот умумий қиймати 4 триллион сўмга яқин миқдордаги солиқ имтиёзларидан фойдаланган

Шу билан бирга:

  • 1 512  та корхона молиявий хизматлар бўйича 1,5 триллион сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;
  • 2 787 та корхона 2,3 триллион сўм миқдорида ҚҚС нол ставкасини қўллаган. 

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:

  • ҚҚС - 1,3 триллион сўм;
  • ер солиғи - 1,6 триллион сўм;
  • мол-мулк солиғи - 750,9 миллиард сўм;
  • ижтимоий солиқ - 173,1 миллиард сўм;
  • ЖШОДС - 64,3 миллиард сўм;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 19,8 миллиард сўм. 
  • АОС - 8,4 миллиард сўм.

Мавзуга оид