Ўзбекистон | 07:50 / 02.03.2024
6380
2 дақиқада ўқилади

Зангиотада иссиқхона деярли ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган

Тошкент ва Наманганда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган

Текширувда “Й.М” МЧЖ раҳбари М.М. “Аҳмад Яссавий” МФЙда жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 495,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан туман ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Янгидархон” МФЙда яшовчи фуқаро Б.А. яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 358,5 миллион сўм табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса “М.С” хусусий корхонаси иш юритувчиси V.М. корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 270,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.К” МЧЖ раҳбари Ш.М. умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 127,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид