Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилги Наврўз байрамида умумхалқ сайиллари ва ҳашарлари, хайрия тадбирлари ўтказилади
«2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Қайд қилинишича, байрам «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади.
Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонлар учун дастурхонлар ташкил этилади ҳамда турли хайрия тадбирлари амалга оширилади.
Наврўз байрами арафасида барча ҳудудларида, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб театрлаштирилган концерт томошаси ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда умумхалқ сайиллари уюштирилади. Унга маҳаллий фолклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати вакиллари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистлари жалб этилади.
Байрам тадбирлари Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026