Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланди
Ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланмоқда ва давлат ихтиёрига 8,7 млрд сўм ундирилди.
Бош прокуратура экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида 4 190 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланиши ва давлат ихтиёрига 8,7 млрд сўм ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, ижарадаги 67 778 гектар ўрмон фонди ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, 17 та ноқонуний қарор бекор қилинди ҳамда ноқонуний эгалланган 1 577 гектар ер майдони ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 24 та жиноят иши қўзғатилди.
Назорат тадбирларида 65,7 млрд сўмлик 215 минг метр куб норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазилганлиги ҳолатлари юзасидан 45 та жиноят иши қўзғатилиб, табиатга етказилган 7,1 млрд сўм зарар ва 34,8 млрд сўм компенсация тўловлари ундирилди.
Тадбирлар давомида дарёларнинг муҳофаза зоналарида 744 та ноқонуний чиқинди ташлаш жойлари бартараф этилиб, сув ҳавзаси минтақалари 17 200 тонна чиқиндидан тозаланди.
Ҳозирда қайд этилган дарёлар ўзанларида қонун бузилишларни олдини олиш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, онлайн назорат жорий қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
20:35 / 07.11.2024
2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
18:18 / 06.11.2024
Шаҳарни салқинлатиш учун қанча дарахт керак? Олимлар жавоб берди
14:20 / 24.10.2024