Ўзбекистон | 20:03 / 06.03.2024
14414
2 дақиқада ўқилади

«Қизил», «сариқ», «яшил»: машиналардаги экостикерлар нимани англатади?

Пойтахтда халқ тилида «Файзобод ГАИ» номи билан танилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди. Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиб, махсус стикерлар тақдим этилади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тошкент шаҳри Миробод тумани «Файзиобод» маҳалласида жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди.

Марказда давлат рақам белгиси ва техпаспорт бериш жараёни анча соддалаштирилган. Илгар бу жараёнлар учун 2-3 соат кетган бўлса, ҳозирда бу ишлар учун тахминан 15 дақиқа етади.

Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки эндиликда автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилади. 

Экологик текширув натижасидан келиб чиқиб «қизил» (жуда ёмон), «сариқ» (ўртача) ёки «яшил» (экологик тоза) ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади. 

Бу стикерлар нима қилиб беради? 

Гап шундаки, ҳозирги экологик вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилиши кутилмоқда. Яъни транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра (стикер рангига қараб) айрим экологик зоналарга кириши чекланади. 

Агар бу зоналарга қизил ёки сариқ стикерли машиналар кирса нима бўлади? 

Тартибга амал қилиш автоматлаштирилган камералар орқали назорат қилинади ва қоидани бузганларга жарима ёзилади. Тушган жарималар эса ўша ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга сарфланади. 

Марказ фаолиятини ташкил этишда Германия, Бельгия, Франция каби ривожланган мамлакатлар шаҳарларининг экологик муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор тажриба инобатга олинган. 

Келгусида республика бўйлаб 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини ҳамда ЙҲХХнинг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини машиналарни экологик диагностика қиладиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид