Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Х.Э. ва бошқалар фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга магистратура босқичига ўқишга кириши учун танишлари ёрдамида 1 900 АҚШ доллари эвазига В-1 сертификатини олиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.