Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернет орқали гиёҳванд моддалар сотганлик учун жазо кучайтирилади
Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни интернетдан фойдаланиб муомалага киритганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Қонунчилик палатаси мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Гиёҳвандлик воситаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали амалга ошириш, бундай воситаларни тарқатиш ва реклама қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кескин ортмоқда. Шундай усуллардан бири “наркограффити” усули бўлиб, бунда ноқонуний ташкил этилган интернет-дўкон манзили ҳақида маълумот девор ва йўлакларга чизиш орқали тарқатилмоқда. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларга ёшларни, айниқса вояга етмаганларни жалб қилиш ҳам кўпайиб бормоқда.
Қонун лойиҳаси билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026