Япония Ўзбекистонда энергетика соҳасида лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
Ўзбекистон элчихонасида Япония парламенти ва бизнес доира вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон элчихонасида Япония парламенти ва бизнес доиралар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Тадбирда Япония парламенти вакиллар палатаси депутати, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Abu Dhabi National Oil Co. компаниясининг Токиодаги офиси, RS Asset Management компанияси вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Депутат Нобухидэ Минорикава ўз маърузасида, Япония мамлакатни Марказий Осиёдаги стратегик шерик давлат сифатида билишини ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
RS Asset Management компанияси вакили ўз навбатида, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва сармоядорларни қўллаб-қувватлаш, ташқи савдони либераллаштириш ва диверсификация қилиш, валюта бозорини эркинлаштиришга қаратилган натижадор ислоҳотларга эътибор қаратди.
«Биз Ўзбекистонда энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпмиз. Шу боис июн ойида Япония бизнес доира вакиллари билан юртингизга боришни ва ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини муҳокама қилишни режалаштиряпмиз», - деди у.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024