Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди, ёмғир қорга айланиши мумкин
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Чоршанбадан республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади ва ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даражагача пасаяди. Жойларда шамол кучайиши, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.
Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даража атрофида бўлади.
Эртага, 12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +8...+13 даражагача пасаяди.
11–12 март кунлари республиканинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чоршанба, 13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.
14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.
13–14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга бориб ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача, кундузи +3...+8 даражагача пасаяди. 15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати –3...+2 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 11–12 мартда баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучаяди.
Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +17...+19 даража бўлади.
Эртага, 12 мартда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +9...+11 даража бўлади.
13–14 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14 мартда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0...+3 даража, кундуз кунлари +3...+8 даража бўлади.
15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.