Жаҳон | 21:45 / 13.03.2024
20589
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда поезд қорга ботиб қолди

Бунга хусусий компания томонидан темир йўллар қордан тозаланмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида поезд қорга ботиб, тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда қорда қолиб кетган поезднинг видеоси пайдо бўлди. 

Маълум қилинишича, 10 километр узунликдаги ушбу темир йўл участкаси хусусий компанияга тегишли.

«Узунлиги 10 километр бўлган мазкур темир йўл участкаси «Береке-Бизнес» хусусий корхонасига тегишли. «Қозоғистон темир йўллари» ушбу филиалдаги йўлларни тозалаш ва сақлаш учун жавобгар эмас. Қорли йўлда хусусий компания ишчиларини олиб кетаётган поезд ботиб қолди. Йўллар тозаланди ва поезд 30 дақиқадан сўнг жўнаб кетди», дейилади «Қозоғистон темир йўллари» хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, хусусий ташувчи ёрдам сўраб мурожаат қилмаганини қўшимча қилди. 

Қайд қилинишича, 12 март куни Оқтўбеда кундузи -4 даража, кечаси -11 даража совуқ қайд этилган.

Мавзуга оид