Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг қарийб 20 минг гектар ер майдони Тошкент шаҳрига ўтказилди
Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ тумани ерларининг бир қисми Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига қўшилди.
Тошкент вилоятининг қарийб 20 минг гектар ер майдони Тошкент шаҳридаги Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди. Бу ҳақдаги қарор Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳудудидан 19729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2406,1 гектар ер майдони Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилган.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та маҳалла, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та маҳалла, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига қўшилган.
Тошкент шаҳри таркибида Янги Тошкент тумани ташкил этилиши ҳақида 2023 йил ноябр ойида ҳақида хабар берилган эди. Қайд қилинишича, 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Тошкент шаҳри Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 2023 йил март ойида президент Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қурилишига тамал тошини қўйган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
11:00 / 17.06.2026
Янги Тошкент мегаполиси ва транспорт коридорлари инвесторларга тақдим этилди
16:28 / 13.06.2026