Ўзбекистон | 19:00 / 16.03.2024
8037
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Фарғона давлат университетида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди

Маълумки, 2023 йил 23 декабрда давлат раҳбари раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маънавий-маърифий йўналишда муҳим вазифалар белгилаб олинган эди. Бугун олий таълим муассасаларида ушбу топшириқлар ижросига янгича ёндашувлар асосида киришилгани ижобий натижа бермоқда.

Жумладан, мазкур соҳадаги ишларни самарали йўлга қўйиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Фарғона давлат университетида олий таълим муассасалари ректорлари учун "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" ҳамда Фарғона политехника институтида "Ўзбекистонда илғор муҳандислик мактаблари: концепция ва истиқболлари" мавзуларида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинар аввалида Фарғона давлат университети Педагогика ва психология факультети янги ўқув биносининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, республиканинг барча давлат олий таълим муассасалари раҳбарлари, илм аҳли ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айтиш керакки, семинарга мезбонлик қилаётган Фарғона давлат университети ўзининг салкам бир асрлик маҳорати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва маънавий-маърифий фаолиятда катта тажриба мактабини яратган. Бунинг самараси - олийгоҳдан етишиб чиқаётган республика ва халқаро танловлар ғолиблари, кўплаб давлат стипендиялари соҳиблари, чемпион талабалар, давлат ва жамият бошқарувида муносиб ўринга эга кадрлар, илмий тадқиқотлар яратаётган ёшлар натижаларида акс этмоқда.

Меҳмонлар бу масканда талабаларга яратилган қулай шарт-шароитлар, маънавият саройи, замонавий аудиториялар, анжуманлар заллари, ўқув хоналари, илмий кафедралар, медиа марказ, кутубхона, овқатланиш, дам олиш, ахборот-ресурслари масканлари билан яқиндан танишдилар.

Дунё стандартларига мос равишда қурилган, замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур ўқув бино дизайнига инновацион ёндашилгани ҳар бир деталда ўз аксини топган ва бу иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Шу билан бирга бинода миллий қадриятларимиз уйғунлиги, миллат қаҳрамонлари, адабиёт намоёндалари, жадидчилик ҳаракати етакчилари сиймоси акс этганлиги - талаба-ёшлар қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат, фидоийлик, жасорат, Ватанга муҳаббат, аждодларга эҳтиром туйғуларини янада оширади.

Тадбирнинг асосий қисмида янги маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирокида олий таълим муасасалари ректорлари учун Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ФарДУ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов томонидан “Фарғона давлат университетида талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими" мавзусида тақдимот ўтказилди. Тақдимот ёшларда ватанпарварлик туйғуси, маънавий-маърифий тарбияни самарали амалга оширишнинг стратегик дастури сифатида ўқув-семинарнинг асосий мақсадини намоён этди.

Тақдимотда Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси, хусусан, талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида вертикал тизимнинг асосий вазифалари, уларни амалга ошириш механизми илгари сурилди.

Шунингдек, ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, юрт келажагига дахлдорлик туйғусини янада кучайтириш бўйича янги таклифлар билдирилди. Бунда ушбу ёндашув натижадорлиги Фарғона давлат университети томонидан амалга оширилаётган ишлар мисолида кўрсатиб берилди.

Йиғилишдан сўнг бошланган маънавий-маърифий тадбирларда асосий эътибор иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ва қобилиятларини юзага чиқариш масалаларига қаратилди. Педагогика ва психология, Санъатшунослик факультетлари кампусида ташкилланиб, факультет талабалари маҳоратини акс эттирган тасвирий санъат, кулолчилик, илмий-инновацион кўргазмалар намойиши ҳамманинг диққат марказида бўлди. Кўргазма материаллари, талабаларнинг санъат асарлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Султонали Маннопов бошчилигидаги мақом ансамбли томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар дилларга ҳузур бағишлади. Бундан ташқари халқимизнинг минг йиллик қадриятларини ўзида мужассам этган миллий ва афсонавий таом - сумалак сайли меҳмонларга баҳорий кайфият улашди. Шундан сўнг тадбирлар олийгоҳ асосий кампусида давом этди. ФарДУ спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлган иштирокчилар футбол клуби фаолияти билан танишдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887- сонли Фармони ижроси доирасида университетда ёшларни спортга кенг кўламда жалб қилиш, хусусан, футболнинг оммавийлигини ошириш борасида истиқболли лойиҳалар олиб борилаётганлиги амалий ўрганилди. "ФарДУ" футбол клубига мураббийлик қилаётган 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 1997-йилги жаҳон терма жамоаси аъзоси, “Шуҳрат медали” соҳиби, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” – Сергей Лебедов тажрибаси ўзаро ўртоқлашилди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда "ФарДУ" футбол клуби тарихда илк бор Биринчи ва Иккинчи лигада иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар Ҳарбий таълим факультетида бўлажак Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш тизимини ватанпарварлик ва жанговар чиқишлар мисолида кўриб, факультет иш жараёни билан танишдилар.

Университетда ташкил этилган Гимнастика залида спортнинг енгил атлетика тури билан шуғилланувчи қизларининг кўргазмали чиқишлари меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Шу билан бирга, бўлажак олимлар, илмга чанқоқ талабаларни қамраб олган “Заковат” интеллектуал жамоаси ўйини ҳам меҳмонлар гувоҳлигида жуда қизғин кечди. Қувонарлиси, жорий йилда пойтахтда “Заковат” ўйинининг республика босқичида ФарДУ академик лицейи талабалари иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритган эдилар.

Кун тартибидаги тадбирлар доирасида университет қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари” музейига саёҳат қилинди. Мазкур музей Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган. Музейда жадидчилик ҳаракати етакчилари, фарғоналик юрт фидоийлари, маърифат раҳнамолари фаолияти, водийнинг ҳақиқий ватанпарвар ўғлонлари тарихи ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

Тадбир якунланар экан, бўлиб ўтган ҳар бир жараёнларга, намойишларга ватанпарварлик руҳининг сингдирилганлиги қайд этилди. Меҳмонлар ўқув-семинари доирасида ўтказилган тадбирлардан аъло кайфият ва юқори таассуротлар билан қайтдилар. Демак, ушбу ватанпарварлик ҳаракати ва маънавият тарғиботи эндиликда юзлаб олий таълим муассасалари раҳбарлари бошчилигида мамлакат бўйлаб давом этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти