Фарғона давлат университети дунёнинг нуфузли рейтингидан жой олди
Жаҳоннинг энг нуфузли халқаро университетлар рейтинг ташкилоти “Round University Ranking” – “RUR” томонидан бугун эълон қилинган натижаларга кўра, Фарғона давлат университети ўқитиш индикатори бўйича ТОП - 883-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон олийгоҳлари ичида эса 7-ўринга муносиб деб баҳоланди ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эътироф этилган ушбу рейтинг ташкилоти рўйхатида етакчи олий таълим муассасалари сафидан ўрин эгаллади.
Маълумот учун, мазкур рейтинг тизими – 2010 йилда ишга туширилган ва дунёнинг 82 та давлатида жойлашган 1 215 та олий таълим муассасаларининг 4 та йўналишда (таълим, илмий тадқиқот, халқаро ҳамкорлик, молиявий барқарорлик) 20 та индикатор асосида рейтинг баҳолаш тизимидир.
“Round University Ranking” – “RUR” учун барча маълумотлар Томсон Рейтерс халқаро компанияси томонидан тақдим этилган. Рейтинг ташкилоти рейтинглари 2010 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек, у манфаатдор томонлар фаолияти тўғрисида етарли маълумотни тақдим этишга қаратилган баҳолаш тизими сифатида ишлаб чиқилган.
Барча дастлабки маълумотлар (талабалар сони, академик ходимлар ва бошқалар) Thomson Reuters томонидан Global Institutional Profiles Project (GIPP) деб номланган махсус маълумотлар сўрови орқали тақдим этилади. Ушбу сўров ҳар йили баҳорда ўтказилади ва бутун дунё бўйлаб 700-800 та олий таълим муассасаларини қамраб олади.
Юқоридаги кўрсаткичлар асосида хулоса қилиш мумкинки, бугун Фарғона давлат университети халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига кириш учун жиддий рақобатга киришган ва дунёнинг кучли университетлари қаторидан жой олиш учун ўз стратегиясига эга.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

19:45 / 30.01.2025
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон

19:00 / 16.03.2024
Фарғона давлат университетида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди

09:32 / 02.06.2023
Фарғона давлат университети Times Higher Education рейтингидан жой олди

19:24 / 12.12.2022