Ўзбекистон | 11:01 / 18.03.2024
37189
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистон бўйича 18-22 март кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага республиканинг аксарият вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 март куни ва Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 19 март куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даража атрофида, баъзи жойларда +22 даражагача, жанубда +25...+28 даражагача бўлади.

20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20 мартда +15...+20 даража бўлади, 21-22 мартда +10...+15 даражагача аста-секин пасаяди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 18-19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20-22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 21 мартда 15-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат бугун ва эртага +19...+22 даража, 20 мартда +17...+19 даража бўлади, 21-22 мартда +10...+15 даражагача аста-секин пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид