Ўзбекистон | 10:30 / 18.03.2024
2954
2 дақиқада ўқилади

Хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун 100 млн доллар миқдорда имтиёзли маблағ ажратилади

Президент томонидан “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. 

Фото: ayol.uz

Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 млн АҚШ доллари эквивалентида ресурслар ажратилади, бунда:

  • "Халқ банки"га 35 млн АҚШ доллари;
  • "Бизнесни ривожлантириш банки"га 35 млн АҚШ доллари;
  • "Микрокредитбанк"га 30 млн АҚШ доллари ажратилади.

 
Савдо-саноат палатаси ва учта банкда қуйидагиларни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб- қувватлаш тизими яратилади:

  • ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
  • маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;
  • хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;
  • кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
  • лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилиш.

 
Даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади.

Кредит ажратишда устуворлик "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизлар томонидан амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларга берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид