13:14 / 24.03.2024
13508

Ўзбекистон 52 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Январ ва феврал ойларида ярим миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-феврал ойларида 519,4 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 фоизиини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 фоиз), калава-ип (47,7 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январ-феврал ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

  • Калава-ип – 247,8 млн;
  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн;
  • Трикотаж матолар – 42,8 млн;
  • Газламалар – 26,8 млн;
  • Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн долларга экспорт қилинган.
Top