Ўзбекистон | 10:43 / 03.04.2024
1660
2 дақиқада ўқилади

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилади

“20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Фото: Дмитрий Чистопрудов

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, қуйидаги қўшимчалар киритилди:

“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – 3 ойгача;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – 6 ойгача;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда –12 ойгача.

Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
  • 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
  • 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда