Россия ОАВ: Россияликлар баҳорги таътилини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр
Россиянинг оммабоп "Правда.Ру" электрон нашри Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотлари таяниб бугунги кунда россиялик туристлар орасида Ўзбекистонга баҳорги саёҳатга талаб ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
"Туризм бозори ҳисоб-китобларига кўра, ўсиш тахминан 20 фоизни ташкил қилади. Талабнинг энг юқори кўрсатгичи жорий йилнинг апрель ойида бўлиши кутилмоқда ва у май ойи ўрталаригача давом этади", – дейилади мақолада.
Сайёҳлик бозори иштирокчилари маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистонга режалаштирилган саёҳатларни олдиндан брон қилиш керак. Вақт қисқаргани сайин авиачипталар қимматлашади ва баъзи экскурсия дастурларида жойлар этишмаслиги мумкин.
Нашрда шунингдек, россиялик саёҳатчилар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларидан максимал даражада фойдаланиш учун 7 кундан 10 кунгача бўлган узоқ турларни афзал кўришлари таъкидланган.
"Бундай саёҳатларнинг нархи икки киши учун 90 минг рублдан бошланади (тахминан 900 АҚШ доллари). Бунда парвоз нархини ҳисобга олинмаганда. Нархлар танланган экскурсия дастурига ва бориш санасига боғлиқ", – деб ёзган "Правда.Ру".
Мавзуга оид
16:40 / 18.12.2024
Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
10:53 / 05.12.2024
Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади
11:30 / 02.12.2024
Қирғизистонлик сайёҳларнинг Ўзбекистонда қолиш муддатини узайтириш бўйича музокара ўтказилди
15:51 / 31.08.2024