Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон Resmi Gazete’да чоп этилди ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланди.
Фото: AP
«Тожикистон фуқароларининг Туркияга умумий фуқаролик паспорти орқали кириши бўйича визасиз режимни бекор этишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Қарор расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди.
Апрел ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026