Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа коинот агентлиги сунъий қуёш тутилишини яратади
Лойиҳа доирасида олимлар Қуёшнинг кузатиш қийин бўлган минтақаларидан бири — унинг тожини ўрганмоқчи.
Европа коинот агентлиги (ESA) сунъий қуёш тутилишини яратиш устида ишламоқда. Илгари бу иложсиз эди, аммо замонавий технологиялар ушбу ажойиб ғояни амалга оширишга имкон беради.
Миссия Proba-3 деб номланди. Лойиҳа доирасида олимлар Қуёшнинг кузатиш қийин бўлган минтақаларидан бири — унинг тожини ўрганмоқчи.
ESA иккита алоҳида коинот аппаратини учиришни режалаштирмоқда, уларни бир-биридан 150 метр масофада жойлаштиради. Шунда бири қуёшни тўсади ва унинг фақат тожи кўринадиган бўлади. У худди кичик Ой вазифасини бажаради. Бу вақтда иккинчиси такомиллаштирилган коронаграф ёрдамида қуёш тожини кузатиши керак бўлади.
Ушбу миссиядаги энг қийин вазифалардан бири сунъий йўлдошларни бир чизиққа жойлаштириш бўлади. Режа амалга ошиши учун миллиметр миқдорида аниқлик керак.
Агентлик Proba-3 Қуёшдаги жараёнларни, шунингдек, уларнинг Ердаги об-ҳавога таъсирини яхшироқ ўрганиш имконини беради, деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, улар Қуёшдан умумий энергия чиқиши даражасини ўлчашни режалаштирмоқда.
Ҳозир иккала қурилма якуний интеграциядан ўтмоқда. Улар кузда Ҳиндистондаги PSLV-XL учириш қурилмаси ёрдамида коинотга юборилади. Ушбу миссия давомида олимлар қуёш тожини табиий тутилиш пайтидагидек яқиндан кўра олмайдилар, аммо «кузатув» улар учун 5-10 дақиқа эмас, балки бир неча соат давом этади.
Мавзуга оид
21:52 / 21.06.2025
Олимлар биринчи марта Қуёшнинг сунъий тутилиши қандай бўлишини кўрсатди
17:01 / 28.03.2025
29 март куни Қуёшнинг қисман тутилиши юз беради
23:49 / 23.10.2024
Ер аҳолиси 2025 йилда иккита Қуёш ва иккита Ой тутилишига гувоҳ бўлади
04:24 / 21.04.2023