Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер аҳолиси 2025 йилда иккита Қуёш ва иккита Ой тутилишига гувоҳ бўлади
Биринчи қисман Қуёш тутилиши 29 март кунига, биринчи тўлиқ ой тутилиши эса 14 март санасига тўғри келади.
Ер аҳолиси 2025 йилда иккита Қуёш ва иккита Ой тутилишига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Боку давлат университети астрофизика кафедраси маълум қилди.
Қайд этилишича, биринчи қисман Қуёш тутилиши 29 март куни содир бўлади. У соат 12:50:35 да бошланади ва 16:43:25 гача (3 соат 52 дақиқа 50 сония) давом этади. Мазкур ҳодиса Россия шимолида, Европа, Шимоли-ғарбий Африка ва Атлантика океанида кўринади.
Иккинчи қисман Қуёш тутилиши 21 сентябрда содир бўлади. У соат 21:29:32 да бошланади ва 22 сентябр соат 01:53:33 гача (4 соат 22 дақиқа) давом этади. Қуёш тутилишини Тинч океани, Янги Зеландия ва Антрактидадан туриб кузатиш мумкин бўлади.
Биринчи тўлиқ Ой тутилиши 14 март санасига тўғри келади. У соат 09:09:33 да бошланади ва 3 соат 38 дақиқа давом этади. Ушбу ҳодисага Тинч океани, Америка, Ғарбий Европа, Ғарбий Африка ҳудудида яшовчилар гувоҳ бўлади.
Иккинчи тўлиқ Ой тутилишининг санаси 7 сентябрга тўғри келади. У соат 20:27:02 да бошланиб, қарийб 3,5 соат давом этади. Ой тутилишини Европа, Африка, Осиё ва Австралиядан туриб кузатиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:08 / 08.09.2025
Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди
21:53 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар 7 сентябрда Ой тутилишини томоша қилиши мумкин
21:52 / 21.06.2025
Олимлар биринчи марта Қуёшнинг сунъий тутилиши қандай бўлишини кўрсатди
17:01 / 28.03.2025