Жамият | 18:53
468
1 дақиқада ўқилади

Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Авиарейсларда кечикиш ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескин вазият сабабли оила мамлакатни тарк эта олмаган. Шунингдек, визасиз юриш муддати тугагани учун улар жаримага тортилган.

БААда оғир вазиятга тушиб қолган оила Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси кўмагида ватанга қайтарилди.

Қайд этилишича, П.Г. ва унинг фарзанди А.З. 2025 йилда мавсумий ишлаш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига борган.

Бироқ молиявий қийинчиликлар сабабли 2026 йил январида Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар харид қилган. Авиарейсларда кечикиш ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескин вазият туфайли улар мамлакатни тарк эта олмаган.

Шунингдек, визасиз юриш муддати тугагани учун оила вакиллари жаримага тортилган.

Ўзбекистоннинг БААдаги Бош консулхонаси томонидан Дубай иммиграция хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида уларнинг мамлакатни жаримасиз тарк этишига рухсат олинди.

Ушбу оила аъзолари учун 26 июн куни “Дубай–Тошкент” йўналиши бўйича авиачипталар харид қилинди ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.

 

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид