Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Вакиллар палатаси Россия активларини Украинага бериш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Қонун лойиҳаси, шунингдек, миллий хавфсизлик устуворликларини, жумладан, Эронга қарши санкциялар, Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш ва TikTok ижтимоий тармоғини бутун мамлакат бўйлаб тақиқлашга олиб келадиган чораларни ўз ичига олади.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Россиянинг музлатилган активларидан Украина фойдасига фойдаланишга доир қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун лойиҳаси, шунингдек, миллий хавфсизлик устуворликларини, жумладан, Эронга қарши санкциялар, Россиянинг музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш ва TikTok ижтимоий тармоғини бутун мамлакат бўйлаб тақиқлашга олиб келадиган чораларни ўз ичига олади. Қонунни 360 конгрессмен ёқлади: 186 республикачи ва 174 демократ.
Қонун лойиҳаси, хусусан, ижро ҳокимиятига Россиянинг Қўшма Штатларда сақланаётган музлатилган активларини мусодара қилиш ва Украинага бериш имкониятини назарда тутади. Натижада Украина тахминан 8 миллиард доллар олиши мумкин.
Энди қонун лойиҳаси АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши керак.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026