Спорт | 22:37 / 20.04.2024
28977
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Кувайтни тор-мор этиб, муддатдан аввал кейинги босқичга йўл олди

Осиё кубоги U23 2-тури доирасидаги D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси «Ал-Жануб» стадионида Кувайтга қарши ўтган учрашувда йирик ҳисобда зафар қучди. Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаев томонидан киритилган голлар Темур Кападзе жамоасига йирик ҳисобли ғалабани келтирди – 5:0. Норчаев 90+4-дақиқада яна битта пеналтидан фойдалана олмади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Ветнам Малайзиядан устун келди – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Ветнам 2-турдан кейин 6 очкодан тўплаб, муддатдан аввал чоракфинал йўлланмасини нақд қилди. Вакилларимиз 3-турда 23 апрел куни Ветнамга қарши майдонга тушиб, биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

Осиё кубоги U23. 2-тур

Кувайт – Ўзбекистон – 0:5

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)

Фойдаланилмаган пеналти: Ҳусайн Норчаев, 90+4 (дарвозабон).

Голлар: Алибек Давронов 32, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 49, Ҳожимат Эркинов 55, Диёр Холматов 86 пенальти, Ҳусайн Норчаев 90+5.

Кувайт: 1.Абдулраҳмон Ал Фадҳли, 2.Муҳсин Ғариб (14.Солиҳ Ал Маҳтаб, 88), 4.Юсуф Ал Ҳоқон, 5.Абдулраҳмон Ад-Даиҳани, 6.Холид Ал Фадҳли, 8.Фаҳад Ал Фадҳли (12.Ҳамад Ал Тавил, 58), 10.Ҳуссайн Муҳсин, 11.Абдулраҳмон Карам (13.Султон Ал Фараж, 21), 18.Монтасер Ал Абдулсалом, 19.Жараҳ Ал Ҳилоли (9.Салмон Муҳаммад, 46), 21.Абдулраҳмон Ал Рашиди (20.Мутаз Ал Энази, 58).

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Зафармурод Абдураҳматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев (2.Саидазамат Мирсаидов, 60), 7.Ҳожимат Эркинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 60), 10.Жасур Жалолиддинов (8.Иброҳим Ибрагимов, 68), 17.Диёр Холматов, 18.Алибек Давронов (16.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев (15.Умарали Раҳмоналиев, 78).

Четлатиш: Ҳамад Ат-Тавил 71 (К).

Гуруҳ жадвалидаги вазият:

Мавзуга оид