Апрел ойининг навбатдаги ҳафтасида сиёсий воқеаларнинг молиявий бозорларга таъсири кучли бўлди ва бозорларни сезиларли даражада пасайтириб юборди. Тарихда биринчи бор Эрон тўғридан тўғри Исроилга ҳужум қилди. Бу воқеа Яқин Шарқ ҳудудида кескинликни янада ошириб юборди. Оқибатда, нафақат АҚШ фонд бозори, балки ривожланаётган мамлакатларнинг фонд бозорлари ҳам зарар кўрди. Бундан ташқари, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Повел март ойидаги макроиқтисодий маълумотларига қисқача изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, сўнгги таҳлиллар инфляция пасайиши бўйича келгусида прогресс йўқлигини кўрсатмоқда ва юқори ставкалар узоқроқ вақт, яъни 2 фоизлик инфляцияга эришилмагунча сақланиб қолиши мумкин.

Jahon Insights канали экспертлари 15 апрелдан 19 апрелгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.  

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 4967 (ҳафта бошидан -3,05 фоиз, йил бошидан +4,14 фоиз);
  • NASDAQ – 17037 (ҳафта бошидан -5,36 фоиз, йил бошидан +1,26 фоиз);
  • DJI – 37986 (ҳафта бошидан +0,01 фоиз, йил бошидан +0,79

фоиз).

АҚШ фонд индекслари сиёсий ва макроиқтисодий маълумотлар оқибатида, жорий ҳафтада 2024 йилдаги энг йирик коррекцияни қайд этди. Бунга кўра, NASDAQ индекси коррекцияда етакчилик қилиб, бир ҳафта ичида 966 пунктга, S&P500 индекси эса 156 пунктга пасайди. Шунга қарамай, Dow Jones индекси йўқотишлардан сақланиб қолди ва ҳафтани 3 пункт кўтарилиш билан якунлади.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2391 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,07 фоиз, йил бошидан +15,9 фоиз;
  • Кумуш – 28,6 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,57 фоиз, йил бошидан +20,7 фоиз;
  • Алюминий – 2649 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан +7,17 фоиз, йил бошидан +11,25 фоиз:
  • Мис – 4,5 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан +4,09 фоиз, йил бошидан +15,87 фоиз.

Қимматбаҳо металларнинг барчаси ўсиш суръатини тақдим этди. Масалан, алюминий ва олтин мос равишда 177 доллар ва 48 долларга ўсган бўлса, кумуш ва мис 72 ва 18 центга қимматлашди.

Нефт

  • WTI – 82,07 доллар (ҳафта бошидан -3,91 фоиз, йил бошидан +15,11 фоиз);