“Янги Ўзбекистон“ университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўтайди

Фото: “Янги Ўзбекистон“ университети
“Янги Ўзбекистон“ университети ташкил этилган йилданоқ дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳи Массачусетс технология институти билан узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шу асосда юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимлар малакасини ошириб бориш йўналишларида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳамкорлик доирасида:
1. Юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;
2. Ходимлар малакасини ошириш;
3. Амалий машғулотлар ўтиш кўзда тутилган.
Белгиланган талаблар бўйича АҚШ олийгоҳи вакилларидан иборат танлов комиссиялари фаолияти ташкил этилган бўлиб, “Янги Ўзбекистон“ университетига профессор-ўқитувчиларни ишга жалб қилишнинг 3 босқичли шаффоф тизими яратилди. Мазкур тизимга асосланган ҳолда 500 нафардан ортиқ номзодлар кўриб чиқилиб, олийгоҳ талаби асосида 38 нафар профессор-ўқитувчи ишга жалб қилинган.
Массачусетс технология институти томонидан ташкил этилган инновацияларни қўллаб-қувватлаш, инновацион экотизимни яратиш, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш каби йўналишидаги маҳорат дарсларида “Янги Ўзбекистон“ университети ходимлари тизимли равишда иштирок этиши йўлга қўйилган. Бугунга қадар 18 нафар ходим ва профессор-ўқитувчи қайд этилган дарсларда иштирок этиб, ўз малакасини оширди.
Бу каби маҳорат дарслари қамровини кескин ошириш мақсадида, жорий йилнинг 29 апрел – 2 май кунлари “Янги Ўзбекистон“ университетида таълим бошқаруви, замонавий педагогик ўқитиш методикалари, мустақил таълимни ривожлантириш ва самарали тадқиқот олиб бориш каби қатор йўналишларида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.
Маҳорат дарслари Массачусеттс технология институтининг қуйидаги мутахассислари томонидан олиб борилади:
– Вижай Кумар – вице-президенти катта маслаҳатчиси;
– Жон Бризон – Плазма фанлари ва термоядро кафедраси бошлиғи ва “MIT-SUTD” ҳамкорлик маркази директори;
– Жосеф Дейрон – лидерлик ва ижтимоий фанлар олими;
– Катерина Багиати – STEM таълим дастури бўйича бош тадқиқотчи олим;
– Жулия Рейнолдс – “Jameel World Education Lab” директор ўринбосари.
Дарсларнинг асосий қисми гуруҳларга бўлиниб, амалий машғулотлар орқали реал кейслар асосида ўтказилади.
Шу билан биргаликда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича MIT J-WEL билан келишув имзоланди ва “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL’нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди.
Эндиликда “Янги Ўзбекистон“ университети талабалари дунёнинг 1-рақамли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлишади.
Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон“ университети профессор-ўқитувчилари алмашинув дастури бўйича MIT’да тажриба ўташади.
Бунга кўра профессор-ўқитувчилар MIT тадқиқотчи олимлари билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришлари, турли ўқитиш методлари бўйича тажриба алмашишлари, MIT маълумотлар базасидан фойдаланишлари ва турли ўқув семинарларини биргаликда ташкил этишлари мумкин бўлади. Маҳорат дарсларига 50 нафар “Янги Ўзбекистон“ университети, 200 нафар бошқа олий таълим муассасалари мутахассислари жалб қилинган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

10:30 / 31.05.2025
Кимё муҳандислиги талабалари учун хорижда ўқиш, ҳақ тўланадиган амалиёт ва контракт тўловларини қоплаш имконияти яратилди

16:29 / 25.03.2025
Муддатидан олдин қандай қилиб талаба бўлиш мумкин? – иқтидорли абитуриентлар учун ноёб имконият

17:02 / 27.04.2022
Янги Ўзбекистон университетига янги ўқув йилида 300 талаба қабул қилинади

13:11 / 20.10.2021