Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди
Ижтимоий тармоқда махфий «Stories» жойлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларга «Reveal» деб номланган янги функцияни тақдим қилди. У хиралаштирилган «Stories» жойлаштиришни назарда тутади, уни «Direct» орқали рухсат олингандан кейин кўриш мумкин.
Ушбу функцияни фаоллаштириш учун интерфейснинг юқори қисмидаги стикерлар белгисини босиш ва тегишли филтрни танлаш керак. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Ушбу функциянинг ишлаш механизми ҳали жуда аниқ эмас. Масалан, фойдаланувчилар ҳар сафар «Direct» орқали рухсат олиши шарт эмаслиги айтилган. Бироқ, функциянинг тавсифи айнан шуни назарда тутади.
Бундан ташқари, платформа яна бир қанча янги функцияларни тақдим этди. Масалан, «Мусиқангизни «Stories»га қўшиш» функцияси фойдаланувчиларга ўз кайфиятига мос келадиган севимли қўшиқларни баҳам кўриш имконини беради.
«Рамкалар» хусусияти «Stories»га қўшилган расмларни Polaroid услубидаги фотосуратларга айлантириб, тасвирни фойдаланувчилардан яширади. Суратни кўриш учун телефонни силкитиш ёки тугмани босиш керак бўлади.
Мавзуга оид
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:16 / 11.06.2026
Роутерни қанчалик тез-тез қайта ишга тушириш керак: кўпчилик унутадиган қоида
20:12 / 05.06.2026