Латвия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Olainfarm компанияси Ўзбекистонда юқори сифатга эга ампулали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини ўрганмоқда.
Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов билан биргаликда Латвиянинг йирик фармацевтика компанияси – Olainfarm директорлар кенгаши аъзоси, Марказий Осиёдаги савдо офиси раҳбари Александр Мелнис билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Olainfarm ўртасидаги сармоявий ва технологик ҳамкорлик масалалари ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштирган ҳолда қўшма ишлаб чиқариш кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Латвия томони маълум қилганидек, Olainfarm компанияси Ўзбекистонда юқори сифатга эга ампулали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини ўрганмоқда.
Olainfarm компанияси 1972 йилда Латвиянинг Олайне шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Болтиқбўйи мамлакатларидаги энг йирик фармацевтика компанияси ҳисобланади. Компаниянинг йиллик айланмаси 124 миллион евродан ошади.
Мавзуга оид
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
00:33 / 09.10.2024
Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
22:05 / 05.10.2024