Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
33 ёшли Бобур Худжамов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлди.
Худжамов Бобур Алишер ўғли – Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бобур Худжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026