Миллий банк 2,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлайди
Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда Миллий банк ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг шу борадаги фаолияти ҳақида ахборот берилди.
Қайд қилинишича, Миллий банк томонидан 6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, заргарлик тармоғида 2,1 триллион сўмлик 526 та, хизматлар соҳасида 41,8 триллион сўмлик кредитлар ҳисобидан 40 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
«Ўзсаноатқурилишбанк» бу йил халқаро молия бозорларидан 3 миллиард 100 миллион долларлик маблағ жалб этишни мақсад қилган. Банк мижозлари билан умумий қиймати 4 миллиард 800 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларига киришилган. Мазкур банк томонидан қурилиш материаллари соҳасида 2024-2025 йилларда 529 та лойиҳа доирасида 2 миллиард 800 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб, бу орқали 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Тақдимотда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини тизимли мониторинг қилиб, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиб бориш зарурлиги қайд этилган.
Тадбиркорларга туман даражасидан республика миқёсигача ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг молиявий билимларини ошириш ва инновациялар билан таништириш муҳимлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
17:43 / 17.01.2025
2025 йилда 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади
09:30 / 16.01.2025
2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
18:19 / 07.12.2024