Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Қуртулмуш билан учрашди
Ўзбекистон президенти Туркия билан парламентлараро алоқалар жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Қуртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги юксак босқичи, барча даражада фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани таъкидланди.
Парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги кун тартибини шакллантиришда ва олий даражадаги келишувлар ижроси устидан назоратни таъминлашда дўстлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.
Инвестиция дастурларини илгари суриш, туризм, ишбилармонлик ва таълим алмашинувларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро тузилмалар, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024