Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сребреницадаги 1995 йилги қирғинни геноцид деб тан олди
Сербиянинг қарши бўлишига қарамай, БМТ Сребреница геноциди ҳақида Халқаро фикрлаш ва хотирлаш кунини жорий қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1995 йилда Босниянинг Сребреница шаҳридаги воқеаларни геноцид деб тан олган резолюцияни маъқуллади.
Резолюцияни 84 давлат қўллаб-қувватлади, 19 давлат қарши чиқди, 68 давлат бетараф қолди.
1995 йилдаги Сребреница геноциди ҳақида Халқаро фикрлаш ва хотирлаш кунини белгилаш тўғрисидаги резолюция Босния ва Ҳерцеговина, Германия ва бошқа бир қанча давлатлар томонидан таклиф қилинган эди. Сербия бунга кескин қарши чиқди. Серблар Сребреница воқеаларини қирғин деб тан олади, аммо геноцид эмас.
Мазкур резолюция бўйича овоз бериш жараёни «батафсилроқ кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш учун» деган иборалар билан бир неча бор қолдирилган эди.
Босния томонининг расмий маълумотларига кўра, 1995 йил июл ойида Сребреницани БМТ тинчликпарвар кучлари тарк этгандан сўнг, бир неча кун ичида 8 мингдан ортиқ мусулмон ўлдирилди. Бу жиноятларда Босния серблари айбланди. Кейинчалик Ҳаагадаги Халқаро суд Сребреницадаги воқеаларни геноцид сифатида баҳолади.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
19:38 / 10.06.2026
“Йўл юриш қиммат ва хавфли” — Ғазо кўчаларидан репортаж
21:08 / 09.06.2026
Дунёда можаролар сони Иккинчи жаҳон урушидан бери энг юқори даражага кўтарилди — тадқиқот
08:45 / 09.06.2026