Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23-26 май кунлари ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, шу кунлари момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин.
23 майда чўл ҳудудларда, 24-26 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли 23-26 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларнинг сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
10:45 / 12.06.2026