Ўзбекистонда фармацевтика тармоғида нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги айтилди
Соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди.
Бу йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Давлат раҳбари бу имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллий маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги қайд этилди.
Соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
23:22 / 18.12.2024
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
21:24 / 23.11.2024
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
17:57 / 19.11.2024
Ўзбекистон миллий регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида расман қабул қилинди
11:40 / 16.10.2024