20:28 / 29.05.2024
10806

Путин меҳмондўстлик учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди 

Унинг таъкидлашича, мазмунли музокаралар Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. 

Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида меҳмондўстлик учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Тегишли мурожаат Кремл сайтида эълон қилинди. 

«Ўзбекистонга давлат ташрифим чоғида менга ва Россия делегациясига кўрсатилган ажойиб қабул ва унутилмас меҳмондўстлик учун Сизга чин дилдан миннатдорлик билдираман», дейилади баёнотда. 

Путиннинг таъкидлашича, мазмунли музокаралар Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. 

«Ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар, шунингдек, Ҳудудлар кенгашининг самарали мажлиси турли йўналишларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очаётгани шубҳасиз», деди Путин.

Россия раҳбари ташриф давомида шахсан батафсил мулоқот учун ҳам алоҳида миннатдорлик билдирди. 

«Ушбу дўстона мулоқот жуда қадрли. Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилайман», дейилади мурожаат якунида. 

Top