Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши кескин қисқарди
2023 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқарган. Хусусан, энг йирик солиқ тўловчилар – Навоий кон металлургия комбинатининг улуши 0,4 фоизга, Олмалиқ кон металлургия комбинатининг улуши эса 2,38 фоизга камайган. Шунингдек, бир қатор энергетика корхоналарининг ҳам бюджет тушумларидаги улуши кутилганидан сезиларли даражада кам бўлган.

ОКМК / Фото: Андрей Кудряшов
2023 йилги давлат бюджети ижроси тўғрисидаги “Фуқаролар учун бюджет” нашри эълон қилинди. Унга кўра, йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларидаги улуши қисқарган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича бизнес ва аҳолидан ундириладиган солиқлар ўсганига қарамай, давлат бюджети даромадлари ўсиши секинлашган.
2022 йилда бюджет даромадлари 22,4 фоизга ўсган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 14,8 фоизни ташкил қилган.
Хусусан, ер солиғидан тушумлар 29,9 фоизга, мол-мулк солиғидан тушумлар 27 фоизга, жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан тушумлар 23,25 фоизга, божхона божларидан тушумлар эса 67,2 фоизга ошган.
Бюджет даромадларининг олдинги йилга нисбатан камроқ ўсгани йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет тушумларидаги улуши камайгани билан боғлиқ.

Фото: bakiroo телеграм канали
“Олтин нархлари осмонга ўрлаганига қарамай, энг йирик солиқ тўловчи НКМКнинг улуши 0,41 фоизга пасайган. Миснинг юқори нархларига қарамай ОКМКнинг улуши 2,38 фоизга пасайган.
Энергетикада аҳвол тубга қараб кетаётганини тушумлар улушидан қараб ҳам билиш мумкин. “Ўзбекнефтгаз” улуши 0,22 фоизга, “Ўзтрансгаз” улуши 0,92 фоизга, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи улуши 0,16 фоизга, Uz-Kor Gas Chemical улуши 0,25 фоизга қулаган”, - деб ёзади Отабек Бакиров.

Олтин нархининг ўсиши фойда солиғи тушумларини оширган
Ҳисоботда келтирилишича, тоғ-кон ва металлургия саноати корхоналарининг асосий ишлаб чиқариш товари ҳисобланган олтиннинг 1 унцияси учун жаҳон бозоридаги ўртача йиллик нарх 1 941,8 АҚШ долларига ошиши фойда солиғи тушумларининг 2022 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпайишига олиб келган.
2022 йилги ҳисоботга кўра, фойда солиғи – 37 трлн 649,9 млрд сўмни ташкил қилиб, шундан жами тушумнинг 17 трлн 393,7 млрд сўми ёки 46 фоизи олтин ва мис қазиб чиқарувчи корхоналарга тўғри келган. 2023 йилда эса фойда солиғи тушумлари 40 трлн 778,9 млрд сўмни ташкил қилган, шундан жами тушумнинг 21 трлн 656,7 млрд сўми ёки 53,1 фоизи олтин ва мис қазиб чиқарувчи корхоналарга тўғри келган. Олтин нархининг ўсиши фойда солиғи тушумларида ўз аксини топган.
Аммо олтин қазиб олувчи корхоналарнинг ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумларидаги улуши қисқарган. 2022 йилда ресурс солиқлари тушумларининг асосий улушини (15 трлн 300,3 млрд сўм, ёки 54,5 фоиз) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ташкил этиб, шундан 62,1 фоизи олтин қазиб олувчи корхоналар ҳисобига тўғри келган. Таққослаш учун бу кўрсаткич 2022 йилда 63,7 фоиз бўлган.
Рақамлар бир қатор энергетика корхоналарининг ҳам бюджет тушумларидаги улуши кутилганидек сезиларли даражада кам бўлганини кўрсатади.
2023 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумларидаги улуши прогнози ва 2023 йилги бюджет ижроси
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

21:34 / 21.07.2025
“Бой давлатларнинг қолипини бизга қўллаб бўлмайди” — фаоллар пенсия ислоҳоти ҳақида

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

17:12 / 24.04.2025
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда

12:28 / 11.04.2025