АҚШ Мinuteman-III қитъалараро ракетасини синовдан ўтказди
АҚШ Коинот кучлари бунинг «жорий халқаро воқеалар билан боғлиқ эмаслигини» маълум қилди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Мinuteman-III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ космик кучлари қўмондонлиги хабар берди.
«Ушбу синов АҚШ ядровий тийиб туриш воситаларининг XXI аср хатарларини тийиб туриш ва иттифоқчиларни тинчлантириш учун хавфсиз, ишончли ва самарали эканини намойиш этади», дейилади хабарда.
Ракета 4 июн куни эрталаб Калифорниядаги Ванденберг ҳаво кучлари базасидан учирилган. Навбатдаги синов 6 июнга мўлжалланган.
Қайд қилинишича, шунга ўхшаш синовлар 300 мартадан кўпроқ ўтказилган ва «ҳозирги халқаро воқеалар билан боғлиқ эмас».
АҚШ Космик кучлари қўмондонлиги май ойи охирида Мinuteman-III қитъалараро ракетасини учириш режалаштирилганини эълон қилган эди. Шунингдек, Қўшма Штатлар икки томонлама келишувлар доирасида бўлажак синовлар ҳақида Россия ҳукумати олдиндан хабардор қилингани қайд этилди.
Мinuteman-III - қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган қитъалараро баллистик ракета бўлиб, 1970 йилдан бери АҚШ армиясида хизмат қилмоқда. Ракетанинг учиш масофаси тахминан 9,5 минг километрни ташкил қилади. Ушбу ракетанинг сўнгги синовлари 2023 йил сентябрида бўлиб ўтган. Феврал ойида яна бир учириш режалаштирилган эди, бироқ синов майдончасидаги таъмирлаш ишлари туфайли кейинга сурилди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
23:01 / 21.11.2024