Ўзбекистон | 19:00 / 05.06.2024
3517
4 дақиқада ўқилади
Реклама

HUAWEI ўзининг янги технологияларга асосланган моделларини сотувга чиқарди

Фото: HUAWEI

Янги HUAWEI nova 12i, HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12se смартфонлари кучли батареялар, тезкор қувватланиш хусусиятлари, хавфсизлик тизими билан ажралиб туради. 

HUAWEI nova 12i – EMUI 14 янги интерфейси билан жиҳозланган биринчи смартфон

Ушбу модел 108 МП юқори аниқликдаги камера, HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт тезкор зарядкаси ва кучли 5000 мА/с батареяси билан жиҳозланган бўлиб, атиги 30 дақиқада 62% гача қувватлаш мумкин.

67 дюймли экран AOD (доимий экран-заставка кўрсатиш) технологиясини қўллаб-қувватлайди. Смартфон икки рангда: яшил ва қора тақдим этилган. Камера дизайни юлдуз шаклидаги ҳалқа кўринишида бўлиб, симметрия эстетикасини намоён этади. HUAWEI nova 12i смартфонининг асосий камераси 108 МП юқори аниқликдаги объектив, f/1.9 диафрагмаси ва катта 1/167 дюймли сенсор билан жиҳозланган. HUAWEI nova 12i - бу EMUI 14 янги интерфейси билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлиб, у маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича юқорироқ имкониятларга эга ва фойдаланувчи тажрибасини янги даражага кўтариш имконини беради.

Ноодатий дизайндаги HUAWEI nova 12s

Моделнинг жозибали жиҳатларидан бири - HUAWEI SuperCharge Turbo 2.0 66 Вт тезкор зарядкаси ҳисобланади. Қурилмада 60 МП ультракенг бурчакли олд камера ва 50 МП асосий ультраобъектив бўлиб, ультраингичка корпус 6.88 мм билан ажралиб туради. HUAWEI nova 12s ва HUAWEI nova 12se OLED-дисплейлар билан жиҳозланган бўлиб, улар AOD (доимий экран-заставка кўрсатиш) технологиясини қўллаб-қувватлайди. 12s модели 6.7 дюймли экран 120 Гц янгиланиш тезлиги билан, 12se модели эса 6.67 дюймли экран 90 Гц янгиланиш тезлиги билан таъминланган.

HUAWEI nova 12s ультракенг бурчакли олд камера 100° 60 МП, f/2.4 диафрагмали асосий ультракамера 50 МП, f/1.9 диафрагмали ва XD Portrait Engine технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ва кенг бурчакли макромодул 8 МП, f/2.2 диафрагмали билан жиҳозланган.

HUAWEI nova 12s уч хил – кўк, оқ ва қора рангларда тақдим этилган. Моделнинг ажралиб турадиган жиҳати – ноодатий дизайни бўлиб, орқа панелнинг ёрқин рангларига ноёб нақшлар туширилган ва асосий камера орбитал ҳалқа шаклида яратилган.

HUAWEI nova 12se - чексиз хотира майдони

Қурилма 108 МП асосий учли камера ва 32 МП олд камерага эга. HUAWEI nova 12se олд камера 32 МП, f/2.45 диафрагма ва асосий учли камера, унда юқори аниқликдаги модуль 108 МП, f/1.9 диафрагма, ультракенг бурчакли модуль 8 МП, f/2.2 диафрагма ва макромодуль 2 МП, f/2.4 диафрагма билан таъминланган.

HUAWEI nova 12se уч хил – яшил, оқ ва қора рангларда бўлиб, унинг ташқи кўриниши янада тиниқ. Орқа панелга бармоқ изларидан ҳимояловчи махсус матов қоплама туширилган ва шу билан бирга, корпус нозик жилваланишга эга.

Қурилмалар EMUI 14 янгиланган интерфейси билан келади, бу маълумотларни ҳимоя қилиш имкониятларини оширади ва фойдаланувчи тажрибасини янги даражага кўтаради. Ички хотира ҳажми ҳар икки смартфонда 256 ГБни ташкил этади, бу фойдаланувчиларга муҳим маълумотларни сақлаш учун етарлича жой беради.

Ҳар икки модел ҳам кучли батареялар 4500 мА/с билан жиҳозланган, уларни HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт режими ёрдамида атиги 32 дақиқада 100% гача қувватлаш мумкин.

Instagram | Telegram 

Реклама

Мавзуга оид