Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коинотдан Ернинг энг машҳур фотосуратларидан бирини олган астронавт ҳалок бўлди
Уилям Андерснинг самолёти Вашингтон штатидаги Сан-Хуан ороллари яқинида сувга қулади.
Фото: NASA / William Anders
1968 йилда «Аполлон-8» миссияси доирасида Ойга парвоз қилган ва «Ернинг чиқиши» (Earthrise) фотосуратини олган америкалик астронавт Уилям Андерс ўзи бошқараётган самолёт ҳалокати оқибатида 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда AP хабар берди.
Унинг ўғли Грег Андерс астронавтнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва отасининг жасади 7 июн куни тушдан кейин топилганини қўшимча қилди. «Оиламиз жудоликка учради. У ажойиб учувчи эди ва биз уни соғинамиз», деди Грег Андерс.
Фото: AP
1968 йилда Андерс Ойга етиб борган биринчи экипажли «Аполлон-8» миссияси ой модули учувчиси эди. Ушбу миссия давомида Андерс Ойда туриб «Ернинг чиқиши» суратини олди. AP уни замонавий тарихдаги энг муҳим фотосуратлардан бири деб ҳисоблайди, чунки у одамларнинг сайёра ҳақидаги фикрларини ўзгартирган. «Ушбу сурат Ернинг коинотдан қанчалик нозик ва ёлғиз кўриниши кўрсатиб, глобал экологик ҳаракатга туртки берди», деб ҳисобламоқда агентлик.
Андерснинг ўзи бу фотосуратни космик дастурга қўшган энг муҳим ҳиссаси деб атаган.
Мавзуга оид
21:42 / 11.02.2026
АҚШ Венесуэлага Россия билан ҳар қандай нефть битимларини расман тақиқлади
21:22 / 11.02.2026
НАТО «Арктика қўриқчиси» миссияси бошланганини эълон қилди
20:10 / 11.02.2026
Россия Трампнинг «Тинчлик кенгаши» биринчи йиғилишида иштирок этмайди
16:17 / 11.02.2026