Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланди
Келишувдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Фото: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
16 сентябр куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насриддинхўжаев ҳамда Ўзбекистондаги АҚШ фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим минераллар соҳасида (CRM) ўзаро англашув меморандумини имзолади.
2023 йил сентябрда Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган саммитда икки давлат раҳбари фойдали қазилмалар бўйича мулоқотни бошлаш ниятида эканлигини эълон қилди. Мазкур меморандум АҚШ ва Ўзбекистоннинг ушбу саъй-ҳаракатларни илгари суриш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дастлабки одимларидан бири бўлди.
Келишувдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бошқа йўналишлардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат. Таъкидланишича, ушбу ҳужжат муҳим минераллар соҳасида АҚШ – Ўзбекистон мулоқотининг давом этишига, геология қидирув, қазиб олиш ва юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:19 / 23.03.2026
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22 / 23.03.2026
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20 / 23.03.2026
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
13:56 / 23.03.2026