19:00 / 14.06.2024
2404
Реклама

Барча жараёнлар назорат остида бўлганда: ASUS бизнес сегментини нима билан забт этмоқчи?

Фото: ASUS

ASUS ўзининг Expertbook серияли ноутбукларининг имкониятлари билан таништирди, қурилмадаги технологиялар ва функционал фойдаланувчи учун унумдорликни янги даражага кўтариши мумкинлиги ҳақида гапириб берди. ASUS`нинг Expertbook туркуми жуда кўп турли хил ноутбук моделларини ўз ичига олади, улар орасида аниқ вазифалар учун энг мос компьютерни топиш осон.

Бироқ, биринчи навбатда, бизнес учун ASUS`ни қуйидаги сабабларга кўра танлашади:

Маҳсулотларнинг кенг ассортименти: ExpertBook туркуми B1 (Essential асосий моделлари) дан B9 (Premium флагман ноутбуклари) гача бўлган кенг турдаги моделларни ўз ичига олади.

  Профессионал жамоа: ҳамма нарса самарали бошқарилади, жумладан, тезкор етказиб бериш, корпоратив бизнес учун модель рақамини банд қилиш ва ишонч телефони, маҳаллий муҳандислар ва махсус бизнес дастурлари орқали мижозлар сўровларига тезкор жавоб бериш.

Маъмурият: ExpertBook серияли ноутбуклари компьютерлар «паркини» тўлиқ бошқариш учун – Diagnostic Tool, Cloud Recovery, Control Center, Business Manager дастурий таъминотлари ва бошқа хусусий ASUS дастурлари билан жиҳозланган.

Махсус конфигурациялар: Мижозлар ўз эҳтиёжлари ва бюджетидан келиб чиқиб, ноутбуклар ва компонентларнинг мослаштирилган конфигурациясига буюртма беришлари мумкин.

Хизмат кўрсатиш марказлари тармоғи: ASUS бутун дунё бўйлаб ваколатли хизмат кўрсатиш марказларининг кенг тармоғига эга бўлиб, уларда мижозлар ўз қурилмалари учун турли ёрдам ва хизматларни олишлари мумкин.

Яшил технологиялар: ASUS ESG йўналишида ривожланмоқда ва сайёранинг ифлосланиш даражасини пасайтириш учун ишлаб чиқариш технологиялари устида ишламоқда.

1 кг дан енгил – флагманча ASUS Expertbook B9 OLED

ExpertBook оиласининг етакчиси – B9 OLED (B9403CVА) – ҳар қандай вазифада ишончлилик ва қулайлик тимсоли ҳисобланади. Премиум модель – бу бутун линиянинг флагмани бўлиб, у топ-менежерлар, бизнес эгалари ва юқори мартабадаги раҳбарлар учун махсус яратилган.

Ноутбук 14 дюймли 16:10 OLED-дисплейга эга, 2,8К пикселлар сонига ва тўлиқ DCI-P3 ажойиб ранглар қамровига эга. Бундан ташқари, OLED технологияси туфайли экран кўк нурни камроқ чиқаради (TUV Rheinland Low Blue light ва SGS томонидан сертификатланган). Бу шуни англатадики, фойдаланувчи кўзлари соғлиғи ҳақида қайғурмайди ва узоқ вақт давомида вазифалар устида ишлашда чарчамайди.

B9 нинг оғирлиги бор-йўғи 990 г ни ташкил этади, бу эса уни энг енгил OLED дисплейли компьютерлардан бирига айлантиради. Мобилликни 11 соатгача – бир иш кунидан кўпроқ офлайн режимда ишлаш имконияти ҳам қўллаб-қувватлайди, бу ҳаммасини назорат остида ушлаб турадиган менежерлар учун муҳим.

Аммо узоқ давом этадиган иш жараёнларига мослаша олишига қарамай, ASUS Expertbook B9 OLED жуда кучли қурилма таркибига эга. Ичида 13-авлод Intel Core процессори, Iris Xe графикаси ва 64 Гб гача бўлган LPDDR5X-7500 хотираси мавжуд. Компактлик ҳам маълумотлар хавфсизлигини бузмайди: B9 Intel vPro, ИК-камера, бармоқ изи сканери, NFC ва TPM 2.0 каби илғор хавфсизлик функциялари билан таъминланган.

Барқарор ишлаш учун – ASUS Expertbook B3

ASUS Expertbook B3 (B3604) ноутбуклар орасида «оддий аскар» ҳисобланади. Ушбу истиқболли машина 13-авлодгача бўлган Intel Core i7-1335U процессори, Iris Xe графикаси, 32 Гб гача оператив хотира ва 1ТБ SSD билан жиҳозланган.

Юқори сиғимли аккумулятор туфайли Expertbook B3 батареясининг ишлаш муддати 13 соатга етади. Шу сабабли фойдаланувчи аккумулятор энг керакли вақтда тугашидан хавотирланмасдан уни йўлда хавфсиз олиб кетиши мумкин.

B3 моделининг ёрқин 16 дюймли IPS дисплейи тор NanoEdge рамкасига эга. Рангларни қайта ишлаб чиқариш, яхши кўриш бурчаклари ва мат қопламали экран билан бирга, ноутбук ҳатто ёруғлик юқори бўлган шароитларда ҳам экранда нима кўрсатилаётганини кўришга ёрдам беради.

Офисда ишлаш учун ноутбукда ташқи қурилмаларни улаш қобилияти бир хил даражада муҳимдир. B3`даги интерфейслар тўлиқ ўлчамли USB-A ва HDMI, Thunderbolt 4, RJ-45, микрофон ва эшитиш мосламаси уяларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, бутун ExpertBook оиласи сингари, B3 ҳам маълумотларни ҳимоя қилишнинг илғор технологияларига эга.

Асосий вазифалар учун – бюджет ASUS Expertbook B1 (Б1502)

Энг «бюджетли» варианти, лекин ишлаш қобилияти борасида бошқаларидан кам бўлмаган ASUS Expertbook B1 (B1502) ходимларнинг асосий эҳтиёжларини қондира олади. У одатда график ва ижодий ишларни бажаришига тўғри келмайдиган фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

B1 ноутбуклари ихчам ўлчамлари ва енгиллиги туфайли офисда ҳам, йўлда ҳам фойдаланиш учун мос келади: қалинлиги 19,9 мм ва оғирлиги 1,69 кг. Шу билан бирга, ноутбук ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал жиҳатдан ишончли. Ишлаб чиқарувчи мустаҳкамланган шасси конструкциясини, клавиатура учун намликдан ҳимояни, ИК-камерадаги шторни, ТPM`ни, Кенсингтон қулфини ва бошқа кўплаб ҳимоя хусусиятларини B1`га тақдим этган.

Ишлаш жиҳатидан янгиланган модификацияда Intel Core i7-13 гача бўлган кўп ядроли процессорлар, 48 Гб гача бўлган DDR4 оператив хотира, 1 ТБ гача бўлган SSD ва Intel Iris Xe график процессорлари қўлланади. ExpertBook B1 (Б1502) линияси 15 дюймли Full HD IPS-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг юзаси контентни яхшироқ кўриш учун порлашга қарши қоплама билан жиҳозланган.

Expertbook туркумидаги ноутбукларни Ўзбекистондаги электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: age.uzан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Top