Рақамли иш қанчалик муҳим бўлса, қурилмада содир бўлаётган ҳамма нарсани унга ишониш мумкинми, деган савол шунчалик долзарб бўлиб бормоқда.
ASUS ўз ечимини таклиф этади — ExpertBook P ва B серияли ноутбуклар, уларда хавфсизлик ва сунъий интеллект деярли ҳар бир деталга ўрнатилган.
Корпоратив ҳимоя ва бошқарув даражаси — ExpertBook P5
ExpertBook P5 инфратузилма учун таянч яратади. У қурилмага корпоратив бошқарув даражасини олиб келадиган Intel vPro платформасига асосланган:
● масофавий диагностика;
● тизимларни марказлаштирилган тарзда янгилаш;
● ишчи станцияларни хавфсиз жойлаштириш;
● узоқ муддатли барқарорлик.

Унинг таркибига кўп вазифали сценарийлар — катта жадваллар, таҳлилий маълумотлар, корпоратив иловалар, ҳимояланган тармоқларни қайта ишлашга қодир Intel Core Ultra 7 процессори киради.

Ҳимоя учун P5ʼда NIST SP 800-155 стандартига мос келадиган BIOS ишлатилади, у ҳар қандай компютер тизимининг энг заиф даражаларидан бири бўлган юклаш муҳитига ҳужумлардан ҳимоя қилади. TPM 2.0 модули шифрлаш калитларини сақлайди — демак, маълумотлар ва корпоратив тизимларга кириш назорат остида қолади. ExpertGuardian тизими микродастурнинг яхлитлигини назорат қилади ва муҳим таркибий қисмларга аралашишга уринишларнинг олдини олади.

Узоқ муддатлилик нуқтаи назаридан P5 — йиллар учун инвестиция. ASUS BIOS ва қурилма драйверларини беш йилгача қўллаб-қувватлайди, бу эса IT-бўлимлар ишини осонлаштиради ва хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради.
Сунъий интеллект ишнинг бир қисми сифатида — ExpertBook P3
Замонавий иш жараёнида маълумотларни тез, маҳаллий ва қўшимча хавф-хатарларсиз қайта ишлай оладиган техника тобора кўпроқ талаб қилинмоқда.























