Ўзбек режиссёрининг жадидлар ҳақидаги филми халқаро кинофестивалда мукофот олди
«Орзумандлар» ҳужжатли филми «Энг яхши маърифий филм» номинациясида ғалаба қозонди.

Фото: BWG Production
Ўзбекистонлик режиссёр Руслан Солиевнинг «Орзумандлар» ҳужжатли филми Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган World Film Festival кинофестивалида «Энг яхши маърифий филм» номинациясида ғолиб бўлди.
BWG Production томонидан суратга олинган ҳужжатли филмда XIX аср охири — XX аср бошларида Россия империяси ва XX аср биринчи ярмида Туркистон ўлкасида жадидчилик ислоҳоти ҳаракати вакиллари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳаракат ҳақида дунёнинг турли бурчакларидан келган тадқиқотчилар ва илғор одамларнинг қариндошлари сўзлаб беришган.
Филмда жадидларнинг синфий жамият қурган тузум доирасида миллий ўзликни сақлашга интилиши кўрсатилган. Совет ҳокимиятига ишонган илғор одамларнинг хатолари кўрсатилган. Мусулмон жамиятида гендер тенглигига, жумладан, шоира Анбар-отин мисолида эътибор қаратилган. Анбар-отин ролини таниқли тожик-рус қўшиқчиси Манижа ижро этган, бу филм унинг дебюти ҳисобланади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Туркияда олиб борилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тарихга, жумладан, жадидчилик ҳаракатига бағишланган кўплаб филмлар суратга олинди. Аввалроқ машҳур жадидларга бағишланган ҳужжатли филмлар туркуми чиққан эди. «Беҳбудий», «Муқимий», «Авлоний» каби бадиий филмлар шулар жумласидан.
Мавзуга оид

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

16:18 / 16.01.2025
Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталиги бўлиб ўтади

11:32 / 28.12.2024
“Ўзбек киноси Марказий Осиёда биринчи ўринда турар эди, энди уни ўзимиз ҳам кўрмаяпмиз” – кинорежиссёр билан суҳбат

19:33 / 24.12.2024