Кенияда намойишчиларга қарши резина ўқлар ишлатилди
Найроби, Момбаса ва Кисуму шаҳарларида солиқларнинг ошишига қарши янги норозилик намойишлари бошланди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланмоқда.
Кенияда солиқни ошириш қонуни бекор қилинганига қарамай, норозилик намойишлари давом этмоқда. 20 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувлардан сўнг ҳукумат мухолифлари 27 июн, пайшанба куни пойтахт Найроби, мамлакат жануби-шарқидаги Момбаса ва жануби-ғарбий қисмидаги Кисуму шаҳарларида яна кўчага чиқди.
Кенияда норозилик намойишлари ҳукуматнинг солиқларни, жумладан, озиқ-овқатга солиқларни ошириш нияти фонида бошланди. 25 июн куни юзлаб одамлар Найробидаги парламент биносига бостириб кирганида намойишлар зўравонликка айланиб кетган эди. Найроби губернатори идорасида ёнғин чиқди. Полиция намойишчиларга қарата ўқотар қуроллардан ўқ узди. Кения Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига кўра, натижада 22 киши ҳалок бўлган.
Кения президенти Уилям Руто кеча солиқларни оширишдан бош тортганини эълон қилди, аммо ташкилотчилар ўз тарафдорларини намойишларни давом эттиришга чақирди.
Кенияда қашшоқлик ортиб бормоқда
Кенияликлар аллақачон мамлакатда яшаш нархининг жуда юқорилигидан азият чекмоқда. Ҳукумат солиқларни ошириш заруратини юқори давлат қарзи ва давлатга фаолият учун янги асослар бериш билан изоҳлади.
Июн ойи ўрталарида ҳукумат намойишчиларнинг босими остида режалаштирилган солиқларни ошириш бўйича жараён асосий қисмини бекор қилган эди, аммо бу намойишчиларни тинчлантирмади.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
17:33 / 03.01.2025
Кениядаги қишлоққа осмондан ярим тонналик металл ҳалқа қулаб тушди
14:30 / 01.01.2025
Сербияда талабаларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди
13:06 / 30.12.2024
Тбилисида янги президент инаугурациясидан кейин намойишлар
14:03 / 11.12.2024