Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес АҚШ ҳамда Исроилнинг Эронга қарши урушига танқидий муносабат билдирганди.
Испаниянинг 150дан ортиқ шаҳрида Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Хабар қилинишича, Мадриддаги Аточа майдони яқинида беш мингга яқин киши тўпланган. Улар "Урушга йўқ", "НАТОга йўқ", дея ҳайқиришган.
Бутун Испания бўйлаб ташкил этилган норозилик акциялари "Яқин Шарқдаги урушни тўхтатиш керак. Ғазони унутмаслик керак" деган шиор остида ўтказилган.
"АҚШ ва Исроилнинг минтақадаги тинчлик ва глобал хавфсизликка жиддий хатар солувчи шафқатсиз бомбардимонларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Барча демократларни бу тажовузни қоралашга, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишга ва Яқин Шарқда Ғазодаги қатағонларни тўхтатишни ҳам ўз ичига олган одил ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш устида иш олиб боришга чақирамиз", - дейилади акция манифестида.
Намойишлар Испаниянинг бошқа йирик шаҳарлари, жумладан, Барселона, Севиля, Сарагоса, Сантандер ва Кордова шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Аввалроқ мамлакат бош вазири Педро Санчес АҚШ ҳамда Исроилнинг Эронга қарши урушига танқидий муносабат билдириб, Испания Эрон билан давом этаётган уруш — “инсоният учун ҳалокат”га қаршилигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026