Ўзбекистон апрел-май ойларида анча кам олтин сотди
Апрел ва май ойларида Ўзбекистон олтин сотишни 1 тоннагача камайтирди. Бу кўрсаткич февраль-март ойларида 23 тоннани ташкил этганди.
Ўзбекистон апрел ва май ойларида олтин сотишни сезиларли даражада қисқартирган. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган.
Апрел ойида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 33 тоннага ошган. Хусусан, харидлар ҳажми 36 тоннани, сотувлар ҳажми эса 3 тоннани ташкил этган.
Ҳисобот даврида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Туркия (8 тонна), Қозоғистон (6 тонна) ва Ҳиндистон (6 тонна) Марказий банклари бўлди. Апрелда Хитой Марказий банки олтин харидини сезиларли даражада камайтирган ва ўз захираларини 2 тоннага ошириб, 2264 тоннага етказган. Бу 2022 йилнинг ноябр ойидан бери энг кам кўрсаткич ҳисобланади.
Қимматбаҳо металл сотишнинг сезиларли пасайиши Ўзбекистон ва Иордания ҳисобига юз берган. Уларнинг захиралари атиги 1 тоннага камайган.
Май ойида эса жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 10 тоннага ошган. Хусусан, харидлар ҳажми 23 тоннани, сотувлар ҳажми эса 12 тоннани ташкил этган.
Бу даврда қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Полша (10 тонна), Туркия (6 тонна) ва Ҳиндистон (4 тонна) Марказий банклари бўлди. Умумий бозор учун энг кутилмаган ҳолат, Хитой марказий банки томонидан олтин харид қилиш тўхтатилганидир. Бу 18 ойлик фаол харид даври тугаганини англатади. Май ойида Қозоғистон асосий сотувчи бўлиб, 10 тонна олтин сотган.
Аввалроқ, Ўзбекистон феврал ва мартда энг кўп олтин сотган давлат бўлгани хабар қилинганди. 2023 йил якуни бўйича эса дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлганди. Хусусан, ўтган йилда 8,2 млрд долларлик олтин экспорт қилинган.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024